Фан-техника | 09:53 / 13.11.2016
5739
2 дақиқада ўқилади

Volkswagen ва Audi’га қарши «дизельгейт» бўйича яна текширув бошланди

Фото: «Интерфакс»

Германиядаги Volkswagen автомобил ишлаб чиқарувчиси ва унинг бренди Audi компанияси тасдиқладики, Европа ва АҚШдаги регуляторлар (машиналар юришини ёки ишлашини тартибга солиб турувчи) Audi автомобилларидаги автомат узатув қутисининг дастурий таъминоти бўйича текширув бошлади. The Wall Street Journal хабарига кўра, синов вақтида машинанинг ташқи муҳитга чиқарадиган зарарли моддалари ҳажми пасайтириб кўрсатилган.

Нашрнинг қайд этишича, Volkswagen регуляторлар билан бу масалада муҳокама ўтказган. Бу «дизельгейт» можаросидаги навбатдаги иш сифатида қаралмоқда. Гап бензинда юрувчи ва дизель двигателларга эга автомобиллар ҳақида кетмоқда.

Текширувчилар автоматик узатув қутисидаги дастурий таъминотдан лаборатория синовлари вақтида чиқарилган карбонат ангидрид гази миқдорини камайтиришда фойдаланилгани ёки фойдаланилмаганини ўрганишади.

Сентябрь ойида Volkswagen компанияси ходими Жеймс Роберт Лиэнг Детройтдаги суд мажлисида «дизельгейт» доирасида фирибгарликни ташкил этиш мақсадида тил бириктирганлигини тан олгани хабар қилинганди. У ишланган газларда зарарли моддалар мавжудлиги ҳақидаги ҳақиқий маълумотларни яшириш имконини берувчи дастурни ишлаб чиққанлардан бири бўлган.

Мавзуга оид