ОТБ Тошкент вилоятида сув таъминотини яхшилашга кредит ажратди
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида сув таъминотини яхшилаш учун 120 млн доллар миқдорида кредит ажратишга қарор қилди.
ОТБ матбуот хизмати маълумотларига кўра, ушбу маблағлар пойтахт вилояти Қибрай ва Зангиота тумани аҳолиси учун ичимлик суви таъминотини яхшилашга йўналтирилади. Лойиҳа амалга оширилгач, 260 мингдан ортиқ одам хавфсиз ичимлик сувининг узлуксиз таъминотига эга бўлади.
Бундан ташқари, шахсий хўжаликлар ва корхона ҳамда тадбиркорлик субьектларининг сувга бўлган харажатини камайтириш баробарида турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.
ОТБга кўра, иккала туман ҳам Тошкент вилояти иқтисодиётига сезиларли ҳисса қўшади. Туманлар агросаноат ва текстил саноатида улкан салоҳиятга эга. Айрим маълумотларга кўра, Зангиота туманида янги махсус саноат ҳудуди ташкил этилиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон 1995 йилдан ОТБ аъзоси ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида республика халқаро молия муассасасидан 5,1 млрд доллар кредит ва 64,9 млн доллар техник кўмак грантлари олган.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
19:32 / 07.11.2024