Аргентина терма жамоаси собиқ мураббийи Мессига маслаҳат берди
Испаниядаги нашрларда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоа билан шартномасини узайтирмоқчи эмаслиги ҳақидаги хабарлар бутун дунё жамоатчилиги эътиборини ўзига тортди. Бу хабарга Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, «альбиселесте»ни 1978 йилда жаҳон чемпионига айлантирган Сесар Луис Менотти ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди.
«Мен Мессига янги клуб қидирмасдан, «Барселона»да бахтиёр бўлишда давом этишни маслаҳат қиламан. Месси ва «Барселона» футболда катта муваффақиятларга эришди, унга бошқача футбол фалсафаси тўғри келишини тасаввур қилиб бўлмайди. Мен Месси ўзини бундан ҳам яхшироқ ҳис қилиши мумкин бўлган бошқа жойни кўрмаяпман», — дея Меноттининг сўзларини келтирган Catalunya Ràdio.
Бундан олдинроқ Мессининг атрофидаги манбалар унинг жамоа билан шартномани узайтиришдан бош тортгани ҳақидаги хабарларни инкор этиб чиқди. Кейинроқ у жамоа билан янги шартнома бўйича музокараларни Янги йилдан кейин бошлаши ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Футболчининг амалдаги шартномаси муддати 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Мавзуга оид
16:12 / 08.10.2024
Тошкентда тадбиркорга шартнома тузиб беришини айтиб 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
07:31 / 14.09.2024
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданий бойликларни асрашга доир шартнома тасдиқланди
14:25 / 24.01.2024
Ўзбекистон ва Корея ўртасида янги халқаро шартнома тасдиқланди
20:40 / 23.12.2023