17:56 / 16.11.2016
4524

Google нейротармоқлар билан тажриба ўтказувчи сайтни ишга туширди

Американинг Google компанияси A.I. Experiments лойиҳасини ишга туширди. У ҳар бир фойдаланувчига нейротармоқларда ажойиб тажрибалар ўтказиш имконини беради. Ушбу хизматлардан махсус сайт орқали фойдаланиш мумкин. 

Бугунги кунда, интернетда нейротармоқлар оммалашиб бораяпти. Prisma, Artisto ва бошқа иловалардаги бу каби хизматлар фото ва видеоларни қайта ишлаш имконини беради. Қўл ёзуви ва овозни аниқлай олади. Мураккаб вазифалар, роботларни бошқаришда, қарорларни қабул қилишда қўлланилмоқда. 

A.I. Experiments сайтида нейротармоқлар иши ҳақида оддий мисоллар воситасида тушунча олиш мумкин. Хусусан, смартфон экранида оддий нарсани чизишингиз, хизмат эса сизни акс эттирган нарсани аниқлаши мумкин. Сиз чизишни давом эттиришингиз баробарида жавоблар ҳам ўзгара боради. 

Хизмат ходимларининг айтишича, ушбу хизмат асосини қўл ёзувларини аниқлаш бўйича дастурлар ташкил этади. 

Сайтда, қуш турларини аниқлаш, суратлардаги буюмларнинг турли тиллардаги номини билиш ва бошқа қатор тажрибалар ўтказиш мумкин. 

Top