Иқтисодиёт | 10:51 / 17.11.2016
24047
2 дақиқада ўқилади

2017 йилда доллар евро билан тенглашиши мумкин

Иллюстратив сурат

Келаси 2017 йилда Америка доллари курси Европа умумий валютаси билан тенглашиши мумкин. Бунга Европа сиёсий ноаниқлик даврига киргани, унинг иқтисодиёти эса жуда суст тикланаётгани сабаб бўлади. Reuters агентлиги Investec Asset Management компанияси раҳбарининг тахминларига асосланган ҳолда шундай хабар қилмоқда. 

Айни чоғда, Британия фунти ҳаддан ташқари кўп сотилаётган кўринади, деган Investec бош менежери Филипп Сондерс Reuters саммитида. Унинг фикрича, АҚШ ва евроҳудуднинг молиявий сиёсатидаги тарқоқлик ягона валютага босимни кучайтириши мумкин. Маблағларни тежашни мақсад қилган Европа ҳукуматларидан фарқли ўлароқ, АҚШнинг янги ҳукумати, Дональд Трамп ваъда қилганидек, солиқларни камайтириши ва инфратузилмаларга харажатларни ошириши кутилаяпти. 

«Биз евронинг заифлашаётганини кузатаяпмиз ва мен айтишим мумкинки, у доллар билан бир хил қийматгача тушади», — деган Сондерс. АҚШнинг харажатлари пул-кредит сиёсатини қатъийлаштириш билан бир вақтда амалга оширилади. Федерал захира тизими декабрь ойида қайта молиялаш ставкасини кўтармаслик учун сабаб кўраётгани йўқ. ФЗТ мулозимлари эса бу сиёсатни 2017 йилда ҳам давом эттиришни муҳокама қилишмоқда. Шунга кўра, ФЗТнинг декабрь ойидаги мажлисида қайта молиялаш ставкасини кўтариш эҳтимоли 94 фоизни ташкил этади. 

Шу билан бирга, келаси йилда Европанинг йирик мамлакатлари - Германия, Франция ҳамда Brexit ва Трамп ғалабасидан руҳланган ўнг популистлар бош кўтарган Нидерландияда сайловлар бўлиб ўтади. Бундан ташқари, Трампнинг ғалабаси ўта ўнг кайфиятдаги европаликларга ҳам далда бўлди. 

Энг таҳликали, беқарор вазият, Сондерсга кўра, Италияда юз бериши мумкин. У ерда, 4 декабрда Конституция ислоҳотига оид референдум бўлиб ўтади. Бу алалоқибат, мамлакатнинг Евро ҳудуди билан хайрлашувига олиб келиши ҳам эҳтимол. 
 

Мавзуга оид