Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон президенти на Озарбойжон ва на Туркия билан муаммолар бўлишини истайди
Арманистон президенти Серж Саргсян ўз мамлакатини на Озарбойжон ва на Туркия билан муаммолари бўлган, кучли давлат сифатида кўришни исташини айтди. Бу ҳақида у РИА "Новости"га берган интервьюсида маълум қилди.
"Миллий ғоя нимада? На Озарбойжон ва на Туркия билан муаммолар бўлган, кучли, мустаҳкам давлат қуришда", - деди Саргсян.
Президентнинг сўзларига кўра, у европаликларнинг Арманистонга келиб, мамлакатнинг ривожланаётганини кўришни орзу қилади.
"Бу, эҳтимол, энг рўёбга чиқмайдиган орзудир, бироқ мен барча арманларнинг Арманистонда бўлишини истайман. Улар ҳақиқатдан ҳам бир жойда йиғилса, бир масала бўйича тўрт хил фикр билдиришади. Шундай бўлса-да, биз биргаликда кучлимиз", - қўшимча қилди президент.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026