Ҳиллари Клинтон мағлубиятдан кейин нималарни ҳис қилгани ҳақида гапириб берди
АҚШ президентлиги сайловида Демократлар партияси номзоди сифатида иштирок этиб, республикачилар номзоди Дональд Трампга ютқазган Ҳиллари Клинтон журналистлар қаршисида чиқиш қилди.
Қайд этиш керакки, бу унинг бир ҳафта аввалги сайловларда мағлуб бўлганидан сўнг омма олдига биринчи марта чиқиши бўлди.
Вашингтондаги журналистика музейида Американинг Болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси йиғинида нутқ сўзлаган Клинтон хоним ўз нутқида сайловдаги мағлубиятдан кейин нималарни ҳис қилгани ҳақида айтиб ўтган.
У ўзини сайлов пойгасидан қай тариқа чиқариб юборишгани ҳақида гапириб, мағлубиятга учрагач, катта босим остида қолгани ҳақида сўзлаган.
Собиқ давлат котиби унга яна телекамералар қаршисида пайдо бўлиш жуда қийин бўлганини тан олиб, натижалар эълон қилингач, ўзини қанчалик ёмон ҳис қилгани, бошқа ҳеч қачон уйдан чиқмаслик ҳақида ўйлаганини айтиб ўтган.
Демократнинг сўзларига кўра, ўтган сайловлар кўпчиликни чуқур ўйга толиб, қадриятларни қайта баҳолашга мажбур қилган.
«Ўтган ҳафта ичида кўпчилик ўзига-ўзи Америка ҳақиқатан ҳам биз тасаввур қилгандекми ёки йўқми, деган саволни берганини биламан», — дея давом этган у.
Шунга қарамай, Клинтон ўз нутқини ижобий кайфиятда якунлаган ва тингловчиларни жамиятда пайдо бўлган яққол парчаланишга қарамай, ўз мамлакатига ишонишга ва ҳеч қачон енгилмасликка чақирган.
Эслатиб ўтамиз, миллиардер Дональд Трамп давлат раҳбарлиги учун кечган сайловларда ишончли тарзда ғалаба қозонди. Республикачилар номзоди сайловчилар ҳайъатининг 290 овозини олган, Клинтон учун эса 232 нафар аъзо овоз берган.
Шу билан биргаликда, Трампга 61 миллион америкалик овоз бергани ҳолда, Клинтон 62 миллион сайловчининг қўллаб-қувватлашига эришганди. Лекин сайловлар бевосита бўлмагани боис, Трамп ғалабага эришди.
Мавзуга оид
23:34 / 27.09.2023
Ҳиллари Клинтон НАТО кенгайиши Путин сиёсатининг натижаси эканини айтди
10:15 / 13.12.2019
Трампни «тахтдан ағдариш»ни хоҳлаётган Блумберг. Унинг имкониятлари қандай?
10:20 / 22.10.2019
Клинтон Трампни мазах қилди: у Кеннеди номидан Хрушчёвга хат ёзди
09:00 / 09.06.2019