Жаҳон | 18:36 / 18.11.2016
11315
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Грузияга топширилиши мумкин

Фото: Getty Images

Украина Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвилини Грузияга топшириши мумкин, деб хабар бермоқда бир манбага иқтибос келтирган ҳолда "Украинская правда" нашри.

Таъкидланишича, Саакашвилида бошқа давлат фуқаролиги бўлмаса, Украина уни фуқароликдан маҳрум этолмайди. 

Манбанинг айтишича, шу сабабли уни Украинадан чиқариб юбориш учун Грузия томони сўровига кўра уни мамлакатдан чиқариб юбориш варианти кўриб чиқилмоқда.

Саакашвили матбуот хизматида бу масала бўйича кейинроқ баёнот беришга ваъда берилди.

Саакашвили 7 ноябрда Одесса вилояти губернатори лавозимидан кетиши ҳақида ариза берган. 10 ноябрда Порошенко унинг ўз лавозимидан озод этилиши ҳақидаги фармонни имзолаган. 

Шундан кейин Саакашвили Порошенко ўзининг яқин ёрдамчиларига уни суд қарори билан фуқароликдан маҳрум қилиш масаласи билан шуғулланишни буюрганини маълум қилган.

 

Мавзуга оид