ОАВ Трамп ва Елизавета II учрашуви режаси ҳақида хабар тарқатди
Буюк Британия ҳукумати АҚШнинг янги сайланган президентини кейинги йилнинг ёзида давлат ташрифи билан келишга таклиф этмоқчи.
The Sunday Times нашрининг ёзишича, қиролича Елизавета II АҚШнинг янги президенти билан учрашувда бу мамлакат билан Буюк Британиянинг алоқаларини мустаҳкамлаши керак бўлади.
Хабар қилинишича, 20 январдан кейин, Трамп қасамёд қилиб, ўз вазифасига киришгандан кейин бу борада расмий таклиф билан чиқилади.
Нашр манбаларидан бирининг маълумотига кўра, қиролича билан учрашув ҳукумат учун Трамп билан алоқаларни яхшилашда «махфий қурол» воситасини ўтайди.
Қайд этилишича, бош вазир Тереза Мэй сайловдан кейин Трамп билан қўнғироқлашганида, унга унинг онаси — шотланд бўлгани, у қироличанинг катта мухлиси бўлгани ҳақида эслатган. Бундан ташқари, Трамп Мэй орқали Елизавета иккинчига салом йўллаган.
Мавзуга оид
10:59 / 07.11.2024
Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидаги торт бўлаги кимошди савдосида сотилди
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
21:51 / 13.09.2024
Британияда Елизавета II нинг янги ҳайкали пайдо бўлди. У кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда
23:13 / 20.08.2024