07:25 / 24.11.2016
69060

Ўзбекистонлик курашчи Сослан Тигиевнинг олимпия медали беларуслик спортчига берилди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Сослан Тигиев 2008 йилги Пекиндаги Олимпиадада 74 кг гача вазн тоифасида қўлга киритган кумуш медали Беларусь вакили Мурод Гайдаровга берилди. Ўзбекистонлик спортчининг допинг-намунаси қайта текширилгандан кейин Бирлашган кураш олами (UWW) шундай қарор қабул қилди. Бу ҳақда podrobno.uz нашри хабар бермоқда.

UWW Халқаро Олимпия қўмитаси допинг қўллагани учун медаллардан маҳрум этилган 2008 йилги Олимпиада иштирокчиларининг қора рўйхатини чоп этгандан кейин медалларни қайта тақсимлашга қарор қилган. Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги қоидаларига кўра допинг-намуналар янги усуллар ва технологиялар чиққандан кейин уларни қайта текшириш мақсадида 10 йил давомида сақланади. 

Медаллардан маҳрум этилган спортчилар қаторига шунингдек Пекиннинг эркин кураш бўйича кумуш медаль соҳиби Таймураз Тигиев (96 кг, Қозоғистон), юнон-румча кураш бўйича кумуш медал соҳиблари Виталий Рагимов (60 кг, Озарбойжон) ва Ҳасан Бароев (120 кг, Россия) ҳамда бронза медаль соҳиби Асет Мамбетов (96 кг, Қозоғистон) киритилдилар.

 

Top