Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дрон қамоқхонага телефон ва арра тиғини етказиб берди
Фото: Reuters
Даниянинг Нюберг шаҳрида учувчисиз учар қурилма қамоқхона маҳбусига қочиш учун керакли бўлган буюмларни етказиб берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Сешанба куни кечқурун соқчилар камералардан бирининг ойнасига учиб бораётган дронни кўриб қолишди. У қамоқхонанинг тўртинчи қаватига қараб йўл олган. Ускуна юкни бемалол етказиб бериб, қоронғилик қаърига сингиб кетди.
Контрабанда зудлик билан тортиб олинди. Унинг ичида иккита мобил телефони, арра тиғи ва маҳкумнинг қамоқдан қочишига ёрдам берувчи бошқа нарсалар топилди.
Афтидан, ускунани маҳбуслардан бирининг таниши бошқарган. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари уни қўлдан чиқариб юборишди.
Мавзуга оид
08:39
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
20:41 / 20.04.2026
Украинадаги уруш роботлар ва дронлар қарама-қаршилигига айланиб бормоқда – ОАВ
09:01 / 14.04.2026
Россиядаги энг йирик фосфорли ўғит заводи яна дронлар ҳужумига учради
22:45 / 06.04.2026