Спорт | 09:07 / 26.11.2016
5791
1 дақиқада ўқилади

"Бавария"га янги президент тайинланди

Фото: Twitter/FCBayern

Ули Хёнесс "Бавария" президенти лавозимига қайтди, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати. Бу ҳақда клубнинг ҳар йили ўтказиладиган йиғилишидаги овоз бериш натижаларига кўра маълум бўлди.   

64 ёшли Хёнесс клуб президенти лавозими учун ягона номзод бўлди. У 98,5 фоиз олди ва 2019 йилгача клуб президенти бўлиб қолади.

Хёнесс 2014 йилда унга солиқ тўлашдан бўйин товлагани бўйича ҳукм чиқарилиши сабабли клуб президенти лавозимидан кетганди. У 3,5 йиллик қамоқ жазосига тортилган ва 2016 йил февралида озодликка чиққан. Бу вақт давомида клуб президенти лавозимини Карл Хопфнер эгаллаган.

Мавзуга оид