Жаҳон | 14:51 / 28.11.2016
5656
1 дақиқада ўқилади

Имомали Раҳмон Венгриядаги сув саммитида иштирок этади

Фото: Reuters

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон Венгрияга жўнаб кетди. Мамлакат раҳбари у ерда Будапешт сув саммитида қатнашади, деб хабар берган Тожикистон президенти матбуот хизмати.

Ташриф давомида мамлакат раҳбарига Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, хорижий алоқалар бўйича президент ёрдамчиси Азамшо Шарифи, ТР бош прокурори Юсуф Раҳмоний, саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода каби қатор расмий амалдорлар ҳамроҳлик қилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид