08:00 / 30.11.2016
3259

АҚШнинг Теннесси штатидаги ёнғинлар қурбонларга олиб келди

Фото: THP

АҚШнинг Теннесси штати раҳбарияти штатдаги ўрмон ёнғинлари 3 кишининг ҳалок бўлишига ва яна 12 кишининг жабрланишига сабаб бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда  Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда

Севи округи мэри Ларри Уотерс эса айни вақтда шаҳар раҳбарияти ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди. 

Маълум қилинишича, ёнғинлар ҳудудидан  14 мингдан кўпроқ одам кўчирилган. Айни вақтда ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқдалар.

 

Top