Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиялик эркак ўлик медузаларни аёлларнинг кўкрак импланти деб ўйлаб, полицияга олиб келди
Фото: sunshinecoastdaily.com.au
Австралия фуқароси полиция бўлимига бир неча ўлик медузаларни олиб келиб, қирғоқда кўкрак имплантларини кўриб қолгани ҳақида маълум қилди. Унинг фикрича, улар ўлдирилган ёки чўкиб кетган аёлларга тегишли бўлиши мумкин.
Sunshine Coast Daily нашрининг хабар беришича, полициячилар эркакка у томонидан олиб келинган “ашёвий далиллар” бошқа нарса эканлигини тушунтирмоқчи бўлишди, бироқ австралиялик барибир уларни ёзма равишда қўл қўйиб олишларига эришган.
Охир-оқибат топилма экспертизага жўнатилди. Мутахассиснинг хулосасига кўра, улар оддий ўлик медузалар экан, холос.
Мавзуга оид
13:47 / 04.04.2026
Қўқонда банк ходимининг қотиллиги: жиноят қандай рўй берган?
20:37 / 02.04.2026
Фарғонада банк ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
21:03 / 24.03.2026