Фан-техника | 11:49 / 30.11.2016
6697
1 дақиқада ўқилади

Volvo параплан ёрдамида юк машинасини синовдан ўтказди

Volvo компанияси параплан ва FH юк машинаси тасвирланган "Учувчи йўловчи" номли ролигини тақдим этди. Автомобиль 12,8 литрли, олти цилиндрли D13 двигатели ва I-Shift роботлаштирилган қути билан таъминланган. У модификацияга қараб, 420-540 от кучига эга бўлиши мумкин. 

Парапланчи юк машинасига боғланади, автомобиль ҳайдовчисидан эса йўл шароитлари ва ўзгарувчан ландшафтга қарамай, учувчи қурилма ҳавода ҳаракатланиши учун доимий юқори тезликни ушлаб туриши талаб қилинди. 

Ролик муаллифлари ғоясига кўра, тажриба I-Shift билан жиҳозланган юк машинасининг устунлигини кўрсатиб бериши керак бўлган.

Мавзуга оид