Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ўз қочқинларини ортга қабул қилмаяпти
Афғонистон парламенти 30 ноябрда Швецияда яшаш учун рухсат олмаган ўз фуқароларининг Швециядан депортация қилиниши бўйича келишувни кўпчилик овоз билан рад этди, деб хабар бермоқда Middle East Press.
Аввалроқ ҳужжат Швециянинг қочқинлар ишлари бўйича вазирлиги ва Швеция ҳукумати томонидан имзоланганди.
Афғонистоннинг халқаро ишлари бўйича парламент қўмитаси аъзоси Абдул Қаюм Сажадий бу келишув Афғонистоннинг миллий манфаатларига зидлигини айтди, чунки қочқинларнинг Швециядан жўнатиб юборилиши уларнинг яшаш учун рухсат тақдим қилинган қариндошларидан айиради.
Швециянинг миграция ва адлия ишлари бўйича вазири Морган Юханссон Афғонистоннинг бу ҳаракатлари оқибатлари ҳақида хулоса чиқаришга эрталигини, Стокгольм бу масалани Афғонистон ҳукумати билан муҳокама қилиш имкониятини излаётганини айтди.
Аввалроқ тилшунос олим Микаэл Парквалль Швецияда араб тили тарқалганлик бўйича иккинчи тилга айланаётганини айтганди.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
17:54 / 10.06.2026