Анқара ЕИ-Туркия саммитини ўтказишга чақирди
Анқара ЕИ-Туркия саммити ўтказилишини талаб қилмоқда. Бу саммитда Брюссель ва Анқара ўртасидаги келишувларни амалга оширишдаги тўсиқларни бартараф қилиш бўйича қарорлар қабул қилинади, деб айтди Туркиянинг Европа Иттифоқи ишлари бўйича вазири Омер Челик Брюсселга ташрифи вақтида.
Туркия ва ЕИ ўртасидаги муносабатлар Европарламент Туркиянинг ЕИга кириши бўйича музокараларни тўхтатиб туришга чақирувчи резолюцияни маъқуллагандан кейин кескинлашиб кетди. Бу эса Анқаранинг кескин муносабатига сабаб бўлди.
"ЕИ-Туркия саммитини ўтказиш ва келишувларни, жумладан 18 мартдаги келишувлар (миграция келишуви) масалалари юзасидан тўсиқларни бартараф этиш бўйича қарорлар қабул қилиши лозим. ЕИдан фарқли ўлароқ, Туркия бу келишувлар бўйича ўзига қўйилган мажбуриятларни анча миқдорда бажарди", деб айтди Челик. Унинг айтишича, Анқара муҳожирлар бўйича келишувни бир томонлама тартибда бажаришга мажбур эмас.
"ЕИ-Туркия муносабатлари нафақат ноқонуний миграция ва террорчилик билан чекланиб қолади. Бу кенгроқ соҳа, стратегик алоқаларга урғу бериш лозим", деб айтди Челик ва Анқара ЕИ билан келишувларнинг амал қилиш санаси қачон тугашини маълум қилмаганини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
01:00 / 31.10.2024