Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефть 9 фоизга қимматлашди
ОПЕКга аъзо давлатларнинг Венадаги учрашуви якунларига кўра жаҳон бозоридаги нефть нархи 9 фоизга ошди. Венадаги учрашувда нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришга келишилди.
30 ноябрдаги савдоларга кўра, февралдаги фьючерслар учун Brent туридаги нефть нархи 9,11 фоизга ошиб, 51,63 долларни ташкил қилган. WTI нефти нархи эса 8,78 фоизга, яъни 49,20 долларгача ошган.
ОПЕК давлатлари учрашувда нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 1,2 млн баррелга, яъни 32,5 млн баррелгача қисқартиришга келишиб олишди. Келишувга кўра, ОПЕКга кирмайдиган давлатлар кунига 600 минг баррель, Россия эса 300 минг баррель камроқ нефть қазиб олишга рози бўлдилар.
Ушбу келишувдан кейин нефть нархи кескин кўтарила бошлади, бироқ кейинроқ "қора олтин" нархи бироз тушди.
Мавзуга оид
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
19:38 / 28.04.2026
БАА Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК ва ОПЕК+) аъзолигидан чиқади
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026