Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ маҳсулотларини харид қилишни тўхтатади
Эрон парламентарийлари АҚШ маҳсулотларини харид қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрлашди. Ҳужжат АҚШнинг Теҳронга нисбатан жазо чораларини узайтирганига жавоб тариқасида ҳозирланган, деб хабар қилмоқда Sputnik агентлиги Эрон парламентидаги манбасига таянган ҳолда.
"Мажлис аъзолари ҳар қандай Америка маҳсулотини харид қилишни тақиқлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлашди. Бу АҚШ Сенатининг Эронга нисбатан жазо чораларини узайтиришга жавобидир", — дея манба сўзларини келтиради агентлик.
Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси парламентда овозга қўйилади.
Эрон энергетика саноатига қарши қаратилган ва республиканинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик мақсадида жорий қилинган санкция 2016 йил декабрида ўз кучини йўқотган эди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026