Фан-техника | 17:27 / 02.12.2016
5440
1 дақиқада ўқилади

Motorola «ақлли» соатлар ишлаб чиқишни номаълум муддатгача бекор қилди

Moto савдо белгисига эгалик қилувчи Lenovo компанияси вакилларининг баёнотига кўра, яқин орада Moto 360 «ақлли» соатлари ишлаб чиқарилмайди. 

Гарчи Moto 360 шу турдаги бошқа Android соатлардан ўз дизайнига кўра фарқланса-да, Lenovo 2017 йилда Android Wear 2.0 дастури чиқмагунча, бу маҳсулотларни ишлаб чиқаришни тўхтатиб туришга қарор қилган. 

Moto маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўлими раҳбари Шакил Баркатнинг айтишича, компания янги соатлар ишлаб чиқариш учун бозорда катта талаб борлигини ҳис қилаётгани йўқ. 

The Verge нашрининг ёзишича, 2016 йилда «ақлли» соатлар бозоридаги талаб сезиларли пасайган, шу боисдан кўплаб ишлаб чиқарувчилар қурилмаларини янгилашни тўхтатишган. 

Мавзуга оид