“Сочная долина” савдо маркаси 2016 йилнинг 25 сентябридан 24 ноябрга қадар давом этган “Совғалар ёзи” акциясининг учинчи босқичига якун ясади.

Кузнинг охиригача узайтирилган ёзги акция омадли инсонларга бой бўлди: бу сафар 27 нафар ғолиб атиги биргина промо-кодни фаоллаштириб, қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишди. Жами 34 совға ўйналди: Artel телевизори, Canon фотоаппарати, мультиварка, икки микротўлқинли печь, икки дазмол, уч мини-печь, тўрт телефон, тўрт блендер, саккиз иситиш мосламаси ва саккиз электр чойнак. Бундан ташқари, 400 иштирокчи “Сочная долина” савдо маркасидан бренд футболкаларга эга бўлди.

Умуман олганда, ўйиннинг финал босқичида ёқимли тасодифлар кўп бўлди. Жиззахда яшовчи Дилмурод Шойимардонов тўйига саноқли кунлар қолганда телевизор ютиб олганидан хабар топди – бу ёш оила учун ҳақиқий тўй совғаси.

“Икки карра байрам бўлди. Мен бахтли инсонман: биринчи марта бундай акцияда иштирок этиб, ғолиб бўлишга муваффақ бўлдим”, - дейди янги оила бошлиғи. У бундай йирик совғани қўлга киритиш учун атиги уч промо-кодни фаоллаштирган. “Танишларим ҳам иштирок этиб, бирор совға ютишга ҳаракат қилишмоқда, лекин афсуски, ҳозирча уларнинг омади келмади. Телевизорни уйга олиб келган бўлсам-да, дўстларим ҳалигача уни ютиб олганимга ишонишмаяпти. Уларга ҳаммасини батафсил тушунтириб бердим ва барчаси ҳаққоний эканини айтдим, бироқ улар мени чув туширмоқчи деб ўйлашмоқда”, - дея қўшимча қилди ғолиб.

Бошқа бир ғолиб, мини-печь ютиб олган навоийлик Феруз Абдуллаев ўзи яшайдиган ҳудуднинг деярли афсонасига айланди: атиги бир неча ой аввал, августда у “Musaffo’ни харид қил ва Chevrolet Spark ютиш имконини қўлга кирит” акциясида автомобиль эгаси бўлганди. Бундайлар ҳақида “пешонаси ярқираган” дейишади, лекин Ферузнинг бунга бошқача изоҳи бор.

“Апрель ойида мен уйландим ва шундан кейин кетма-кет омад кулиб боқа бошлади. Ўйлашимча, севимли турмуш ўртоғим менга омад келтирмоқда. Бу Мел Гибсон иштирокидаги “Аёллар нимани хоҳлайди?” фильмидаги каби: қаҳрамонни яшин уради ва у бирданига ҳамма нарсани англай бошлайди. Менда ҳам шундай: уйландим ва омад менга кулиб боқди, - деб жилмаяди ғолиб. – Машина ютиб олганимдан кейин барча акциялар ва ўйинларни кузата бошладим. Авваллари минерал сув ёки чой ичиб, “Сочная долина”га у қадар эътибор қаратмасдим, уни стикерлар туфайли харид қила бошладим. Бироқ шарбат кутганимдан-да хушхўр бўлиб чиқди: соф ва табиий маҳсулот. Энди эса уни мунтазам харид қиламан”.