Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда ишсизлар сони камаймоқда
АҚШдаги ишсизлик даражаси ноябрь ойида ўтган ойга нисбатан 0,3 пунктга пасайган ва 4,6 фоизни ташкил этди, дейилади АҚШ Меҳнат вазирлиги ҳисоботида. Бу сўнгги тўққиз йил ичидаги энг қуйи кўрсаткич бўлди, деб аниқлик киритган Bloomberg агентлиги.
Ойлик статистика маълумотига кўра, жами ишсизлар сони 7,4 млн кишини ташкил этган. Аҳолининг эркак қатлами орасидаги ишсизлик 4,3 фоизгача пасайган, аёллар орасидаги ишсизлик деярли ўзгармаган 4,2 фоизлигича қолган. Ўсмирлар орасидаги ишсизлик даражаси 15,2 фоизни ташкил этмоқда.
Бу хабар Reuters агентлиги мурожаат қилган таҳлилчиларнинг прогнозларидан яхшироқ бўлиб чиқди.
Мамлакат аҳолисининг ишчи кучидаги ҳиссаси 62,7 фоизга қисқарган. Бу эса 1978 йилдаги энг паст кўрсаткичга яқиндир.
Меҳнат бозорининг барқарор ўсаётганига оид маълумотлар эса, Федерал захира тизимининг декабрь ойидаги мажлисида қайта молиялаш ставкасини кўтаришга юз фоизлик имкон беради.
Мавзуга оид
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026