Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирлигида Россия парламенти юқори палатаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Анвар Илясов олган сурат
2016 йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси парламенти Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари Иляс Умаханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан мамлакатимизга ташриф буюрган делегация таркибида сенаторлар Владимир Жабаров, Михаил Козлов, Сергей Лисовский ва Дмитрий Мезенсев бор.
Россия делегация аъзолари Ўзбекистон Президентининг навбатдан ташқари сайловида халқаро кузатувчи сифатида ҳудудларга ташриф буюриш тўғрисидаги режаларини ўртоқлашдилар.
Мулоқот давомида долзарб Ўзбекистон-Россия кун тартиби нуқтаиназаридан парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашувда Россия Элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026