Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди
Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод бўлмиш Шавкат Мирзиёев овоз бериш учун 4 декабрь куни Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманидаги 132-сайлов участкасига ташриф буюрди.
"Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманидаги 132-сайлов участкасига келди", дейилган партия матбуот хизмати маълумотида.
Шавкат Мирзиёев сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга ташриф буюрган. Қайд этилишича, Мирзиёев билан унинг оила аъзоларидан 8 киши сайлов участкасига келган.

Ушбу сайлов участкасида жами 2352 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Айни пайтда бу ерда сайловчилар фаол тарзда овоз бермоқда.
Марказий Сайлов комиссиясининг охирги маълумотларига кўра, сайловда давомат Тошкент вақти билан соат 09:00 ҳолатига кўра 17 фоизни ташкил қилмоқда эди.
Мавзуга оид
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026
Таиландда — муддатидан олдин парламент сайловлари ва референдум
15:20 / 05.02.2026
Россия МСК: Давлат думасига сайловлар 20 сентябрда бўлиб ўтади
14:35 / 26.01.2026