Ўзбекистон | 16:06 / 05.12.2016
111969
1 дақиқада ўқилади

Сайлов натижалари эълон қилинди

Фото: Kun.uz

Марказий Сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон президенти сайлови натижаларини маълум қилди.

Унинг маълум қилишича, сайловда 17 миллион 951 минг 667 сайловчи иштирок этди ва давомат 87,3 фоизни ташкил қилди.

МСК раиси сайловчиларнинг 88,61 фоизи Либерал-демократлар партияси номзоди Шавкат Мирзиёев учун овоз беришганини эълон қилди. Шавкат Мирзиёев номзодини 15 906 724 киши қўллаб-қувватлаган. Эндиликда ушбу номзод кейинги 5 йил муддатда Ўзбекистон президенти ҳисобланади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакили Хатамжон Кетмонов ва Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси вакили Наримон Умаров мос равишда 3,73 (669 187 киши) ва 3,46 фоиздан (619 972 киши) овоз тўплади.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод бўлган Сарвар Отамуратов 2,35 фоизи ( 421 минг 55 нафар сайловчи) овози билан тўртинчи бўлди.

Мавзуга оид