Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ва АҚШ бош штаби раҳбарлари музокаралар ўтказди
Туркия ҚК Бош штаби бошлиғи генерал Хулуси Акар ва АҚШ ҚК штаблар бошлиқлари Қўмитаси раиси генерал Жозеф Данфорд турк ҲҲКнинг “Инжирлик” базасида учрашув ўтказишди. Бу ҳақда Туркия ҚК Бош штаби хабар берган.
Музокаралар 5 декабрь куни ўтказилган бўлиб, Данфор, ҳарбийларнинг маълумотига кўра, “Инжирликда католикларнинг Рождество байрамини америкалик ҳарбийлар билан бирга нишонлаш мақсадида бўлган”. Музокаралар тафсилоти номаълум.
Данфорд Туркияга сўнгги бор 6 ноябрь куни ташриф буюрганди. У Акар билан Суриянинг Ракка шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича амалиёт атрофидаги вазиятни муҳокама қилган. Шунингдек, томонлар Раккани озод қилиш, уни сақлаб қолиш ва вазият устидан бошқарувни қўлга олиш бўйича ўзаро ҳамкорликдаги режани мувофиқлаштириб олганлар.
Маълумот учун, “Сурия демократик кучлари” мухолиф коалициясининг қуролланган қисмлари АҚШ ҲҲК кўмагида 6 ноябрь куни Ракка шаҳрини ИШИДдан озод қилиш бўйича амалиётни бошлади. Операция “Фирот нафрати” номини олди.
Мавзуга оид
10:25
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
10:10
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026