Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла аёллари таом ва дори-дармон харид қилиш учун сочларини сотмоқда
Фото: Getty Images
Венесуэлада истиқомат қилувчи аёллар, мамлакатда давом этаётган жиддий иқтисодий ва ижтимоий инқироз туфайли таом, болалар таглиги ва дорилар учун сочларини сотишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, сўнгги ҳафталарда пул топишнинг бу усули анча кенг тарқалмоқда. Венесуэланинг Сан-Антонио шаҳрини Колумбиянинг Ла-Парада шаҳри билан боғловчи кўпригида ўнлаб кишилар соч харид қилишни айтиб туришади.
Агентлик маълумотларига кўра, кунига тахминан 200 нафар аёл Колумбия ҳудудидаги қўлбола пунктлардан бирига келади. Бу ердан олинган сочлар Колумбиянинг Кали шаҳрида сотилади.
45 ёшли сотувчи аёл Селина Гонзалес бир соатлар навбатда туриб, сочини 60 минг Колумбия песоси (тахминан 20 доллар)га сотган. Бу Венесуэлада энг кам ойлик иш ҳақи ва таом учун бериладиган талон қийматига тенгдир.
Венесуэла ахборот вазирлигида агентликнинг саволига изоҳ беришмаган.
Ҳозирда, Венесуэлада миллий пул бирлиги – боливарнинг ҳаддан ортиқ қадрсизланиши ва гиперинфляция кузатилмоқда. Шу сабабли сотувчилар пулларни тарозуда ўлчаб олишаяпти.
Мавзуга оид
10:55 / 04.02.2026
Колумбия президенти Петро Оқ уйда Трамп билан учрашди
09:27 / 02.02.2026
Венесуэлада қамоқдан ҳуқуқ ҳимоячиси ва фаоллар озод этилди
10:41 / 30.01.2026
Венесуэла нефт соҳасини хусусий инвесторлар учун очди
21:58 / 26.01.2026