Иқтисодиёт | 08:33 / 07.12.2016
10569
1 дақиқада ўқилади

Дональд Трамп ўзининг барча акцияларини сотиб юборди

Фото: © AP

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўзига тегишли бўлган барча акцияларни сотиб юборди, деб ёзади The Washington Post.

Хабар қилинишича, Трамп ўзининг баъзи бир банклар, нефть компаниялари ва бошқа корпорациялардаги акцияларини сотиб юборган. Бу ҳолат июнда юз берган бўлиб, тадбиркорнинг президентлик лавозими учун кураш олиб бораётганида турли можаролар келиб чиқмаслиги учун қилинган.

Акцияларни сотиш сайланган президентга ўзининг сайловолди кампаниясини қўшимча тарзда молиялаштириш имконини берди.

Маълумот учун, АҚШнинг сайланган президенти молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни 2018 йилнинг май ойига қадар ошкор этмасликка ҳаққи бор.
 

Мавзуга оид