09:31 / 08.12.2016
22492

Трамп Назарбоевга: «Сиз Қозоғистонда мўъжиза қилдингиз»

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп билан бўлган суҳбати ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда Tengrinews портали хабар бермоқда.

Назарбоевнинг айтишича, суҳбат давомида Трамп унга: «Сиз Қозоғистонда мўъжиза қилдингиз», деб айтган.
«Буни мен эмас, Трамп айтаяпти», — деб таъкидлаган Қозоғистон президенти.

Назарбоев бу борада ўз фикрини билдирар экан «менимча унга (Трампга) маълумотларни бизнинг нефтчилар (қозоғистонлик) етказган».
Нурсултон Назарбоев ва Дональд Трамп ўртасидаги телефон мулоқоти 30 ноябрь куни бўлиб ўтган эди.

 

Top