Европа лигасининг 6-туридан ўрин олган учта гуруҳда учрашувлар якунланди. 

Н гуруҳида «Шахтёр» муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини ҳал қилганига қарамай, сўнгги турда яна ғалаба қозонди. Плей-оффнинг иккинчи йўлланмаси учун асосий даъвогар бўлиб турган «Брага» ўз уйида украиналикларга имкониятни бой бериб қўйди. Португалияликларнинг муваффақиятсизлиги етмагандек, иккинчи даъвогар Бельгиянинг «Гент» клуби асосий вақтга ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада «Кўняспор»дарвозасига тўп киритиб йўлланмани илиб кетди.

Европа Лигаси, 6-тур
Н гуруҳи

Брага (Португалия) – Шахтёр (Украина) 2:4 (1:2)
Голлар: 0:1 – 22 Кривцов, 0:2 – 39 Тайсон, 1:2 – 43 Стоилькович, 1:3 – 62 Кривцов, 1:4 – 66 Тайсон, 2:4 – 89 Вукчевич.

Кўняспор (Туркия) – Гент (Бельгия) 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 90+4 Кулибали.
Огоҳлантиришлар: Эсити (77), Финдикли (78).

Гуруҳда «Шахтёр» юз фоизлик натижа қайд этиб 18 очко тўплади. «Гент» - 8, «Брага» 6 очко билан қолиб кетди. «Кўняспор» эса бир очко билан гуруҳ босқичини якунлади.

J гуруҳи

Озарбойжоннинг «Қорабоғ» жамоаси плей-офф йўлланмаси учун жуда яқин келганди. Бироқ жамоа сўнгги турда ўз уйида «Фиорентина»га имкониятни бой бериб қўйди ва бу ҳуқуқдан маҳрум бўлди. Грециянинг ПАОК клуби эса вазиятдан фойдаланиб «Слован» устидан ғалаба қозонди ва баҳорда ҳам еврокубокларда иштирок этадиган бўлди.

ПАОК (Греция) – Слован (Либерец, Чехия) 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 29 Родригеш, 2:0 – 67 Пелкас.
Огоҳлантиришлар: Пелкас (22), Родригеш (31), Креспо (33), Лео Матос (52), Экпай (58), Покорни (63), Фолпрехт (77), Сикора (89).

Қорабоғ (Озарбойжон) – Фиорентина (Италия) 1:2 (0:0)
Голлар: 0:1 – 60 Весино, 1:1 – 73 Рейналдо, 1:2 – 76 Кьеза.