Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда зилзила натижасида зиён етган иншоотлар сони 12 мингга яқинлашди
7 декабрь куни Индонезиянинг ғарбий Ачех провинциясида содир бўлган 6,5 магнитудали зилзила натижасида зарар етган ёки вайрон бўлган иншоотларнинг умумий сони 12 мингга яқинлашди. Бу ҳақида Индонезиянинг табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш миллий бошқармасининг (BNPB) оператив марказ ходими Ююн Юхана берган маълумотга асосланиб, Detik.com хабар берди.
"Ҳозирга қадар олинган хабарларга кўра, зилзиладан зиён етган иншоотларнинг умумий сони 11 минг 730тани ташкил қилмоқда. Улардан 2 минг 929таси жиддий зарар кўрган (буткул вайрон бўлганлари ҳам бор)", - дейди Ююн Юхана.
Манбага кўра, табиий офат туфайли ҳалок бўлган кишилар сони 102 нафардан иборат. 136 нафар ачехлик оғир жароҳат олган, 616 нафарида эса енгил жароҳатлар қайд этилган.
Зилзила содир бўлган жойга етиб борган Индонезия президенти Жоко Видодонинг маълум қилишича, у ерда ўтказилган қидирув-қутқарув ишлари тезкорлик ва аниқлик билан амалга оширилган. У табиий офатдан жабр кўрган кишилар эвакуацияси 99 фоизга якунланганлигини таъкидлади.
BNPB'нинг жума куни эрталаб етказган маълумотларига кўра, қочқинларнинг умумий сони 11 минг 142 нафарни ташкил қилган. Кўпчилик давомий ер силкинишлари сабабли ўз уйига қайтишдан қўрқиб қолган. Асосий зилзиладан кейин Индонезия метеорология, иқлимшунослик ва геофизика миллий бошқармаси 100дан ортиқ ер силкиниши, жумладан 5,0 магнитудали беш афтершокни қайд этган.
Мавзуга оид
16:10 / 13.03.2026
Украинада Россия ўққа тутиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026