Спорт | 02:08 / 13.12.2016
11788
2 дақиқада ўқилади

Роналду «Бармоқ билан санарли футболчилардан бири эканимдан фахрланаман»

Фото: RealMadrid.com

Мадриднинг «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Олтин тўп» совринини қўлга киритгач, дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди.

«Тўртинчи «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш мен учун катта шараф. Худди биринчи марта ютиб олаётгандек ҳиссиётларни бошимдан ўтказмоқдаман, орзуим яна амалга ошди.

Ҳеч қачон бу совринни тўрт марта қўлга киритаман деб тасаввур қилмаганман. Клубдаги ва терма жамоадаги шерикларимга миннатдорчилик билдиришни истайман. Жудаям мамнунман ва бахтиёрман. 

Бу жамоавий ва шахсий совринлар томонидан олиб қаралганда, аниқ фаолиятимдаги энг муваффақиятли йил бўлди. Менга Португалия терма жамоаси сафида қандайдир совринни ютиш етишмаётганди. Албатта «Реал» билан ЕЧЛдаги ғалабамиз ҳам унутилмас бўлди.

Бу совринни қўлга киритиш мен учун жуда муҳим. Уни қўлга олганимдан кейин «Криш, сен бекорга бутун йил давомида ишламадинг, ўзингни қурбон қилиб фақат футбол ҳақида ўйладинг» деб ўзимга ўзим гапириб қўйдим. Бу совринни қўлга киритганимдан хурсандчилик ҳиссиётларини бошимдан ўтказмоқдаман. Сабаби бу менга янада кўпроқ куч беради. Бундан бахтиёрман.

Биринчи навбатда «Реал» билан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан, чунки бу мени клубим. Шунингдек Португалия терма жамоаси билан муваффақият қозонишни истайман, аммо бу жуда қийин. «Олтин тўп»ни ютиб олиш осон эмас ва мен бу совриндан хурсандман.

Менга ишонган, менга қайғурган, шундай юқори савияни сақлаб қолишимга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдираман. Ҳар доим юқори савиядаги ўйин намойиш этиб келаётган футболчилар бармоқ билан санарли. Шундай савиядаги футболчи эканимдан ва қайд этган натижамдан фахрланаман» - дея гапириб ўтган Роналду.

Мавзуга оид