17:44 / 13.12.2016
30626

Собиқ Соғлиқни сақлаш вазири бошқа ишга ўтгани маълум қилинди

Фото: Anons.uz

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг эндиликда собиқ раҳбари Анвар Валиевич Алимов бошқа ишга ўтган. Вазирликдаги манбанинг Кун.уз нашрига маълум қилишича, у Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланган.

1955 йили Тошкент шаҳрида туғилган Анвар Алимов 1999-2009 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, 2009-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

У 2012 йилнинг ёзидан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаётганди.

Бундан олдинроқ бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Top