Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Торонтода бир сутка ичида 500га яқин ЙТҲ қайд қилинди
Канаданинг Онтарио провинциясида жойлашган Торонто ва унинг четларидаги йўлларда кучли қор ёғиши сабаб бир сутка ичида 500га яқин йўл транспорти ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда CTV телеканали хабар бермоқда.
Онтарио полицияси вакили Керри Шмидтнинг сўзларига кўра аварияларга асосий сабаб ҳайдовчилар об-ҳаво шароитини ҳисобга олишмагани бўлган. “Бошқарувдаги ваҳима ва агрессивлик ЙТҲга олиб келмоқда”, - деб тушунтирган полиция ходими. У жабрланганлар ҳақида маълумот бермаган.
Миллий метео бюронинг маълумотларига кўра, 12 декабрь куни Торонтода 20 см. қалинликда қор ёққан. Шу сабаб Пирсон шаҳридаги халқаро аэропортда юзлаб авиапарвозлар бекор қилинган ёки кечиктирилган.
Канаданинг айрим ҳудудларида кучли қор ёғиши сабаб фавқулодда совуқ кузатилади. Миллий метео бюро маълумот беришича, Манитоба, Саскачеван ва Альберт провинцияларининг шимолий қисмида бу кеча ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -50 даражагача тушиб кетиши мумкин.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026