Дубайда украиналик аёлнинг номусига тегилди
Дубайда 36 ёшли покистонлик 32 ёшли украиналик аёл, кўчмас мулк агентлиги ходимасининг номусига тегишда айбланмоқда. Маълум қилинишича, эркак аёлнинг илтимосига кўра уни машина ҳайдашга ўргатган.
Терговнинг маълум қилишича, жорий йил июлида аёл ўзининг ҳамкасбини Ал-Карама туманига олиб бориб қўйишни сўраган, бироқ эркак аёлни Dubailand туманидаги чўлга олиб бориб, унинг номусига теккан. Жабрланувчи шу куннинг ўзидаёқ полицияга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди гумонланувчининг ҳаракатлари жиноий характерга эга бўлгани ва аёлнинг истагига қарши амалга оширилганини ўрнатган. Эркакнинг ДНК излари аёлнинг бадани ва автомобилнинг орқа ўриндиғида аниқланган. Ушбу иш бўйича кейинги суд тингловлари 3 январга белгиланган.
Мавзуга оид
19:25 / 28.10.2024
Фото: Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
18:41 / 27.09.2024
Бурж Халифа: дунёни ҳайратга солаётган осмонўпар бино
13:50 / 13.09.2024