Жаҳон | 13:51 / 16.12.2016
15410
1 дақиқада ўқилади

Путин Абэни Курил бўйича "пинг-понг ўйнаш"ни тўхтатишга чақирди

Фото: РИА "Новости"

Россия президенти Владимир Путин Япония бош вазири Синдзо Абэ билан биргаликда ўтказилган матбуот конференцияси вақтида "Курил масаласи бўйича тарихий пинг-понг"га чек қўйиш вақти келганини айтди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди

Бундан аввал Япония ва Россия Федерацияси президент Владимир Путиннинг ташрифи давомида деярли 60 келишувга имзо чеккани ҳақида хабар берилди. Уларга кўра, Япония томонидан инвестициялар ҳажми 300 миллиард иен (2,54 миллиард доллар)ни ташкил қилади. 

Маълумотларга кўра, имзо қўйишга тайёрлаб қўйилган ҳужжатларда Япония инвестицияларини Сибирь шарқий қисмидаги кўмир конларига жалб этиш, шунингдек, Арктикадаги суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқишга кредит ажратиш назарда тутилган. Бундан ташқари, 10дан ортиқ ҳукуматлараро битим имзоланиши кутилмоқда. 

Мавзуга оид