Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешда танасини ўсимталар қоплаган аёл ҳаётдан нолимоқда (асаби бўшлар кўрмасин)
Бангладешлик Ҳуснора исмли аёл лабида чиққан кичик бўжамани деб оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Гап шундаки, аёл лабига чиққан бўжамани олдириш учун шифокорга мурожаат қилган, тиббиёт ходими эса, уни кесиб олиб ташлашга қарор қилган. Натижада...аёлнинг бутун танасини тошмалар қоплай бошлаган.
Бугунги кунда йирик ва турли ҳажмдаги ўсмалар билан кун кечираётган аёл бўйин ва юз атрофидаги шишлар билан туғилган эди. Кейинчалик, йиллар давомида бу шишлар танасига тарқалди. Аммо шифокорнинг биргина хатоси туфайли унинг аҳволи янада жиддийлашган.
Оиласи ва бир ўғли бўлган аёлнинг айтишича, унинг аҳволи кун сайин ёмонлашмоқда. Бундан ташқари, қишлоғида ҳеч ким у билан кўришишни истамайди ҳамда уни ортидан "картошка хотин" дея чақиришади.
Жабрдийда аёлнинг сўзларига кўра, танасидаги шишлар баъзан шунчалик қичишадики, уларни қашиганда қонаб кетиши сабаб аҳволи чидаб бўлмас даражага келади. Инсонлар уни кўришлари билан юз ўгиришади, шу сабабли, унинг айтишича, айни вақтда у ўлимини сўраб яшамоқда.
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
16:11 / 17.11.2025