Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Косаткаларнинг акулаларга ҳужуми видеоси олинди
Дрон оператори Слейтер Мур Калифорния соҳиллари яқинида косаткалар тўдасининг акулаларга ҳужум қилгани видеосини суратга олди. Видео маҳаллий нашр Monterey County’нинг YouTube-каналида пайдо бўлди.
Воқеа урғочи косаткалар Монтерей кўрфазига кириб, у ерда болаларини ов қилишга ўргатаётган вақтда юз берган.
"Тўсатдан косаткалардан бири бутун акулани тишлаганча сув сиртига чиқди, акула ҳали тирик эди", деб айтди ушбу ҳолат гувоҳларидан бири, биолог Кэтлин Тейлор.
Унинг айтишича, косаткалар ҳужумига бу ерларда яшовчи ясси бошли акулалар учраган.
Одатда косаткалар ўз ўлжасини сув остида ейишни афзал кўрадилар, шунинг учун бу ҳолат ҳақиқий омад сифатида эътироф этилди.
Мавзуга оид
13:07 / 24.01.2026
Калифорния губернатори Европа сиёсатчиларини Трампга нисбатан дадил позиция эгаллашга чақирди
18:50 / 20.01.2026
Австралияда акулалар ҳужумидан кейин ўнлаб пляж ёпилди
10:35 / 24.10.2025
Олимлар космосга 4000 та ойна жойлаштириш режасига қарши чиқди
11:10 / 14.08.2025