Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвага кириш пуллик бўлади
Россия Федерацияси Давлат думаси “Йўл ҳаракатини ташкил қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. У шаҳарга пуллик киришни назарда тутади.
Ҳужжатга кўра, маҳаллий ва ҳудудий ҳукуматга шаҳарнинг маълум бир қисмида транспорт ҳаракатини чеклаш ёки бутунлай тақиқлаш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, бу ҳудудга кириб келаётган автомобиль ҳайдовчиларидан кириш ҳақи ҳам олиниши мумкин.
Ҳукумат бундай қонун лойиҳасини қабул қилиш йўл ҳаракатига ижобий таъсир кўрсатади, деган фикрда. Тахминларга кўра, шаҳарнинг маълум бир ҳудудларига кириш ҳақи белгиланган соат ёки кунларда олиниши мумкин.
Шу билан бир қаторда, жамоат транспортининг махсус йўналишларини очиш ҳам режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
10:42
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:59
Москва биржаси индекси 2022 йилдан бери илк бор 2000 пунктдан пастлади
09:49