5 йил аввал, 2011 йил 17 декабрда Шимолий Кореянинг марҳум собиқ раҳбари Ким Чен Ир вафот этган. У ҳаётининг охирги 15 йилида Шимолий Кореянинг Буюк раҳбари деб аталган. Шимолий Кореянинг қатъий коммунистик тузуми етакчиси ва ҳозирги қўринишдаги Шимолий Кореянинг яратувчиси Ким Ир Сеннинг ўғли Ким Чен Ир бутун дунёга 21-асрда, дунё торроқ ва тезроқ, ахборотга эга бўлиш мумкин бўлаётган бир вақтда ҳам бу замонавий жиҳатлардан маҳрум бўлган давлатни қуриш мумкинлигини исботлаган. Ким Чен Ир Шимолий Кореяни очарчиликни доимий кутиш, бироқ ҳарбий атом дастурига эгаликдан фахрланиш ҳолатида қолдирди. Бу дастур Ким Чен Ир вақтида халқаро ҳамжамият билан савдолашиш предмети бўлиб келган, бироқ ундан Пхеньянда дунёдаги энг заиф иқтисодиётлардан бири бўлган иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга захиралар қолмагандагина фойдаланилган. Унинг ўғли, Шимолий Кореянинг ҳозирги раҳбари Ким Чен Ин ҳам отасининг сиёсатини давом эттирмоқда.

Ким Чен Ирнинг охирги йўли

Ёш Ким Чен Ир (чапда). Ким Чен Ир 1941 йил 16 февралда (расмий биографиясига кўра, 1942 йил 16 февраль) Ким Ир Сен (марказда) ва Ким Чен Сук (ўнгда) оиласида туғилган.

У (чапда) отаси, Шимолий Корея етакчиси Ким Ир Сен ва унинг синглиси Ким Кенг Хуи билан, 1963 йил. Ким Чен Ир 1945 йилгача умрини Собиқ иттифоқдаги Вятский қишлоғида ўтказган,

Ким Чен Ир деҳқонлар билан суҳбатлашмоқда, 1971 йил





































