Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти Туркияда россиялик элчининг ўлдирилишини кескин қоралади
Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик сўзлари битилган телеграмма йўллади. Бу ҳолат Туркияда РФ элчиси Андрей Карловнинг қотиллиги билан боғлиқ, деб хабар берди республика етакчиси матбуот хизмати.
Телеграммада таъкидланишича, Карлов "истеъдодли дипломат бўлган ҳамда унинг профессионал фаолияти кўпчилик томонидан ҳурмат билан тилга олинган ва россия-турк муносабатларини мустаҳкамлашга йўналтирилганди".
"Ушбу террорчилик акти яна бир бор бу ёзувликка қарши бутун дунёнинг бирлашиши кераклигини тасдиқлади. Ҳеч қандай зўравонлик ҳолатини оқлаб бўлмайди. Қозоғистон барча кўринишдаги террорчиликни кескин қоралайди", - дейилади хабарда.
Назарбоев Қозоғистон халқи ва шахсан ўзи номидан Карловнинг яқинларига таъзия билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Карловга Анқара шаҳридаги фотокўргазма очилиши вақтида ҳужум қилишган. Махсус тадбир давомида йўқ қилинган қотилнинг исми Мавлуд Мерт Олтинтош бўлиб, у 2,5 йил давомида полицияда ишлаган. Россия президенти Владимир Путин эса рўй берган ҳодисани “разил қотиллик” деб атади ҳамда уни Туркия билан дўстона муносабатларга путур етказиш ва Суриядаги вазиятга таъсир кўрсатишга қаратилган фитна дея баҳолади.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026