Ўзбекистон | 15:35 / 20.12.2016
27031
1 дақиқада ўқилади

Талабалар темир йўл ва авиачипталарни ярим баҳосида харид қилиши мумкин

Фото: anhor.uz

Ўзбекистондаги Олий таълим муассасалари талабалари, коллеж ва лицей ўқувчилари учун «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси мамлакат ичидаги барча йўналишлар бўйича Янги йил тарифларини киритди.

«Анонс» нашри берган хабарга кўра, 28 декабрдан 10 январга қадар талабалар ҳамда коллеж ва лицей ўқувчилари ички рейслар учун темир йўл ва авиачипталарни 50 фоизлик чегирмалар билан сотиб олиши мумкин бўлади.

Имтиёзли чипталарни харид қилиш учун паспорт, ўқув муассасасининг талабалик ёки ўқувчилик гувоҳномаси  тақдим этилиши керак. Шу билан биргаликда, бу имтиёзлар «Афросиёб» поезди чипталари учун амал қилмаслиги қайд этилган.

Чегирмали авиачипталарни Ўзбекистоннинг Марказий авиакассасидан харид қилиш мумкин.

Мавзуга оид