Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uber'нинг 2016 йилнинг учинчи чорагидаги камомади 800 миллион доллардан ошиб кетди
Uber такси сервисининг 2016 йил, учинчи чорагидаги камомади 800 миллион доллардан ошди. Бунда компаниянинг Хитой бозоридан чиқишига доир шартномаси ҳисобга олинмади. Bloomberg шу ҳақида маълум қилди.
2016 йилнинг илк тўққиз ойи ичида такси сервиси 2,2 миллиард доллардан ортиқ маблағни йўқотди. Манбада тахмин қилинишича, йил охирига бориб, камомад 3 миллиард долларга етиши мумкин.
Шунга қарамай, Uber'нинг соф даромади ошишда давом этмоқда — 2016 йилнинг январь-сентябрь ойларида компаниянинг соф даромади 3,76 миллиард долларга етган. 2016 йил якунларига кўра, сервис 5,5 миллиард доллар ишламоқчи.
2016 йилнинг сентябрь ойида Uber ўзининг Хитойдаги бўлимини такси хизматини тақдим этувчи маҳаллий стартап Didi Chuxing'га сотганди. Кедишув шартларига кўра, Хитой компанияси Uber акционерларига ўз стартапининг 20 фоиз акциясини тақдим этган ва такси буюртмаси сервисини ривожлантиришга 1 миллиард доллар сарфлаган.
Мавзуга оид
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
16:45 / 13.03.2026
Яқин Шарқдаги урушнинг «соядаги ғолиби». Россия нефтдан кунига юз миллионлаб доллар қўшимча даромад оляпти
14:31 / 24.12.2025