Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон раҳбари Қирғизистонга келмоқда
Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний Қирғизистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Алмазбек Атамбаев девонининг ахборот сиёсати бўйича бўлими хабар берди.
Таъкидланишича, ташриф чоғида Эрон ва Қирғизистоннинг ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади. Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Музокаралар якунига кўра бир қатор ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, Ҳасан Руҳоний расмий ташриф давомида мамлакат бош вазири билан учрашиб, бизнес-форум очилишида ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:48
АҚШнинг Эронга зарбалари олтинчи кеча ҳам давом этди
10:15
Аҳмадинажод атрофидаги шов-шув: Исроил уни оғдириб олмоқчи бўлганми?
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
12:03 / 16.07.2026