Жаҳон | 12:09 / 21.12.2016
8335
1 дақиқада ўқилади
Пан Ги Мун Жанубий Корея президенти сайловларида иштирок этиши мумкин
БМТ бош котиби Пан Ги Мун Жанубий Кореяда муддатидан аввал ўтказиладиган сайловларда қатнашиши мумкинлигига ишора қилди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди.
"Менинг БМТ бош котиби лавозимида ишлаган 10 йиллик тажрибам Жанубий Кореянинг ривожланишига ёрдам берса, бу мақсадга эришиш учун ўзимни қурбон қилишга тайёрман", - деди у Нью-Йоркда жанубий кореялик журналистлар билан бўлган учрашувда.
Бош котиб Жанубий Корея фуқароларининг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини тинглабгина якуний қарорга келишини таъкидлади.
Пан Ги Мун 31 декабрда эгаллаб турган лавозимини тарк этганидан кейин, январь ойининг ўрталарида Сеулга қайтишини маълум қилди.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024