Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия президенти душманларнинг режаларини тезкорлик билан фош қилиш муҳимлигини айтди
Фото:kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин Россия душманлари режаларини тезкорлик билан фош қилиш махсус хизматлар ишида катта аҳамиятга эга эканлигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Россияга қарши исталган душманларча режаларни улар қаердан таралаётган бўлмасин, ўз вақтида фош қилиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, охирги йилларда хорижий разведкаларга, сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва илмий характердаги маълумотни қўлга киритмоқчи бўлган хизматларга қарши курашишда эришилган муваффақиятларни мустаҳкамлаш керак", деб айтди Путин Кремлда хавфсизлик органлари ходимлари билан тантанали учрашувда.
Путин давлат хавфсизлиги ходимларини вазифаларни ҳал қилишда янги салмоқли натижаларга эришишга чақирди. Унинг айтишича, Россия давлат хавфсизлиги органлари жиддий тезкор техник имкониятларга, юқори малакали ходимларга эга ва яхлит уйғунлашган жамоа каби ҳаракат қилади.
Мавзуга оид
20:27 / 19.01.2026
Трамп Тинчлик кенгашига Путинни таклиф қилди
22:26 / 15.01.2026
Путин Мадурони ағдарган Трампни танқид қилишга журъат этолмади
15:51 / 15.01.2026
Bloomberg: Трампнинг махсус вакиллари Путин билан учрашиши мумкин
09:50 / 15.01.2026