Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сноуденнинг ёқимтой мессенжери Мисрда тўсиб қўйилди
Миср ҳукумати Signal мессенжерини мамлакат ичкарисида тўсиб қўйди. Ушбу қисқа хабарлар иловаси, Америка махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуденнинг фикрича, турдош иловаларга қараганда яхшироқ ҳимоялангандир, деб хабар бермоқда Engadget.
Миср фойдаланувчиларининг ушбу илова ишламаётгани ҳақидаги илк хабарлар ўтган ҳафта охирларида пайдо бўлган.
Signal иловаси ишлаб чиқувчилари Twitter саҳифасида хизматнинг чегараланганини тан олишди. «Биз ўтган ҳафта охирида тадқиқот ўтказдик ва Миср Signal иловасига нисбатан цензура қўллаганини аниқладик», — дейилади хабарда.
Айни вақтда, мессенжер ишлаб чиқарувчилари тақиқни айланиб ўтиш устида ишлашмоқда. Улар яқин ҳафталарда бу муаммонинг ечимини тақдим қилишмоқчи.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026