Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқин орада iPhone смартфонлари Ҳиндистонда ишлаб чиқарилиши мумкин
Американинг Apple корпорацияси Ҳиндистон ҳудудида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун рухсат олишга уринмоқда, деб ёзган The Wall Street Journal нашри.
У Ҳиндистон ҳукуматидаги манбаларига асосланган ҳолда шу ҳақда маълум қилмоқда. Унга кўра, корпорация раҳбарияти ўтган ойда шундай таклифни юборган. Apple ўз маҳсулотлари савдосини сезиларли ошириш ва шу билан Жануби-Шарқий Осиёдаги бозорини кенгайтиришни хоҳламоқда. Нашрнинг ёзишича, бугунги кунда компаниянинг Ҳиндистон смартфонлар бозоридаги улуши 5 фоиздан ошмайди.
"Apple Ҳиндистонда Хитойда эришилган муваффақиятидан ўзиб кетмоқчи", - дея манбаси сўзларидан иқтибос келтиради газета.
1976 йилда асос солинган Apple компанияси iPhone смартфонлари, iPad планшет компьютерлари, iPod мусиқа плеерлари, MacBook ноутбуклари, iMac стол компьютерларини ҳамда бошқа юқори технология маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корпорация дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади, унинг бозор капиталлашуви октябрь ойи охирига кўра, 620 млрд АҚШ долларидан ошиб кетган.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026