14 сентябр куни Корея Республикаси президентининг “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари ва рафиқасини президент Ли Жэ Мён ва рафиқаси қарши олишди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.








Шундан сўнг Ўзбекистон раҳбари “Чонг Ва Дэ” саройининг фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.

Биргаликда расмга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.















